platina.uz

3,1 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилгани аниқланди

"Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси" ўтказган 1,5 млрд сўмлик давлат харидида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига йўл қўйилган.

Давлат харидлари
24 сентябрь, 14:31
3,1 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилгани аниқланди

3,1 млрд сўмлик 11 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг август-сентябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан жами 3,1 млрд сўмлик 11 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:

- Нарпай туман Тиббиёт бирлашмасининг 673 млн сўмлик;

- Шуманай тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 343 млн сўмлик;

- Каттақўргон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 215 млн сўмлик;

- Олтинсой тумани ҳокимлигининг 193 млн сўмлик;

- Қумқўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг 115 млн сўмлик;

- Бухоро Давлат Педагогика институти ҳузуридаги Академик лицейининг 56 млн сўмлик давлат харидлари.

Шунингдек, "Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси" давлат муассасаси буюртмачилигида ўтказилган 1,5 млрд сўмлик давлат харидида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига йўл қўйилган.

Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+