"Ҳизбуллоҳ" Исроил "барча қизил чизиқлардан ўтганини" эълон қилди

Ливандаги қурилмалар портлаши сабаб ўлганлар сони 40 нафарга яқинлашди. "Ҳизбуллоҳ" раҳбари ушбу қурилмаларни ишлаб чиқарган компаниялар ҳам ўрганилишини айтди. 

Жаҳон
20 сентябрь, 10:42
"Ҳизбуллоҳ" Исроил "барча қизил чизиқлардан ўтганини" эълон қилди

Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳ 19 сентябр кунги Ливандаги қатор портлашларда Исроилни айблади ва у кўплаб тинч аҳоли жароҳатланганини айтди.

Насруллоҳнинг айтишича, Исроил ўз ҳаракатлари билан "барча қизил чизиқларни кесиб ўтган".

"Минглаб аёллар ва болалар яраланди" деди у нутқи давомида, портлашлар шифохоналар, дорихоналар ва дўконларда ҳам содир бўлган.

"Ҳизбуллоҳ" етакчиси ҳужумларни мисли кўрилмаган деб атади. Унинг сўзларига кўра, "Ҳизбуллоҳ" пейжерлар ва бошқа шунга ўхшаш қурилмаларни ишлаб чиқарадиган ва сотувчи компанияларни ўрганиш учун махсус комиссия тузган.

17 сентябр куни Ҳизбуллоҳ аъзоларининг пейжерлари бир вақтнинг ўзида Ливаннинг турли ҳудудларида портлади. CNN маълумотларига кўра, бунинг ортида Исроил турган: бу Исроил разведкаси ва армияси ўртасидаги қўшма операция эди. Чоршанба куни Байрут чеккасида ва Ливан жанубида портлашлар содир бўлди. "Ҳизбуллоҳ"нинг айтишича, ҳаракат аъзолари мулоқот қилиш учун фойдаланадиган рациялар портлаган. Ҳозиргача 40 га яқин киши ҳалок бўлган. 

"Ҳизбуллоҳ" портлашларда Исроилни айблади ва қасос олишга ваъда берди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+