Рақобат қўмитаси Навоийдаги кластерларга қарши иш қўзғатди

Улар техник чигит сотишда манипуляция ҳаракатларини содир этишда айбланмоқда. 

Иқтисод
16 сентябрь, 13:39
Рақобат қўмитаси Навоийдаги кластерларга қарши иш қўзғатди

Навоийда кластерлар томонидан манипуляцион ҳаракатлар содир этилгани аниқланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган  “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг мувофиқ Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб борилиши белгиланган.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, “XUDOYSHUKUR BOBO KLASTER” МЧЖ томонидан 2024 йил март-июль ойларида пахта ҳосилидан олинган техник чигит маҳсулотининг савдога қўйиш жадвалларига мувофиқ биржа савдоларига қўймаслик натижасида 4 та ҳолатда олдинги биржа савдоларида шаклланган маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи ўртасидаги тафовут келиб чиқиб асоссиз даромад олганлик аниқланган. Шунингдек, “NAVBAHOR TEKSTIL” МЧЖ 2023 йилнинг октябрь ва 2024 йил август ойларида ҳам 4 та ҳолатда  техник чигити маҳсулотини биржа савдоларига сотиш жадвалларида назарда тутилган ҳажмларда сотувга қўймаслик натижасида ҳам асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди. 

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ, Биржа савдоларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан товарларни савдога қўйиш жадвалларини биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик ҳамда юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотни савдога қўйиш жадвалларида назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш тақиқланган.

Шунингдек, мазкур низом билан юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа расмий веб-сайтига савдога қўйиш жадвалларини жойлаштирмаслик рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар  деб ҳисобланиши ва уларни амалга ошириш тақиқланган.

Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан кластер корхоналарига нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатмалар берилиб тегишли чоралар кўрилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+