Бухорода куз-қиш мавсуми учун 157 млрд сўмдан ошиқ пул сарфланади

Мавсум учун кўмир захирасини яратиш учун 123 млрд 93 млн берилиши кўзда тутилган. 

Жамият
16 сентябрь, 10:09
Бухорода куз-қиш мавсуми учун 157 млрд сўмдан ошиқ пул сарфланади

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Фармойишнинг 3-иловасига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун жами 157 млрд 573,8 млн сўм ажратилиши белгиланган. 

Бунинг учун республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар 431,8 млн сўмни ташкил этса, маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари 13 млрд 140 млн сўм, ташкилот ва аҳоли маблағлари 144 млрд сўм миқдорида белгиланган.

Иловага кўра, маблағлар қуйидагича тақсимланади: кўп квартирали турар жойлар фондини мукаммал ва жорий таъмирлашга 3 млрд 645 млн, иссиқлик таъминоти ва асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлашга 1 млрд 905 млн сўм берилади, ичимлик суви объектларига 1 млрд 289 млн сўм, электр тармоқлари ва қурилмаларга  8 млрд 663 млн сўм берилиши лозим бўлади.

Шунингдек, газ таъминоти объектлари ва қурилмаларига 18 млрд 824 млн сўм, куз-қиш мавсуми учун кўмир захирасини яратиш учун 123 млрд 93 млн, олис қишлоқларга суюлтирилган газ захирасини етказиш учун 50 млн сўм ажратилади. 

Аввалроқ Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсуми учун 723 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилиши белгиланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+