“Ўзбектелеком” қуёш панеллари самарадорлигидан кенг фойдаланмоқда

Компаниянинг Навоий филиали томонидан Нурота туман телекоммуникация боғламасининг маъмурий биносига бир ойда 8200 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқиш қувватига эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Жамият
12 сентябрь, 13:46
“Ўзбектелеком” қуёш панеллари самарадорлигидан кенг фойдаланмоқда

Бугунги кунда соҳа объектларида энергия тежовчи технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ўз самарадорлигини кўрсатмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда “Ўзбектелеком” АК томонидан ҳам тармоқдаги хизмат кўрсатиш объектларида замонавий қуёш панеллари ўрнатиляпти.

Хусусан, Компаниянинг Навоий филиали томонидан Нурота туман телекоммуникация боғламасининг маъмурий биносига ҳудуд аҳолисини узлуксиз телекоммуникация хизматлари билан таъминлаш мақсадида бир ойда 8200 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқиш қувватига эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Айтиш жоизки, мазкур йўналишдаги фаолиятлар Компаниянинг республика кесимидаги барча филиалларида давом эттирилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+