"Ўзтелеком" Хоразм вилояти бўйлаб Wi-Fi ҳудудлари сонини орттирмоқда
“Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали томонидан жорий йилнинг июль-август ойларида вилоятдаги жами 8 та истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларда 16 та Wi-Fi нуқталари ташкил этилди.
“Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали томонидан телекоммуникация хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг июл-август ойларида вилоятдаги жами 8 та истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларда 16 та Wi-Fi нуқталари ташкил этилди.
Интернет тезлиги кўрсаткичига қараб бепул – 1 Мбит/сек ва пуллик – 10 Мбит/сек.лик Wi-Fi нуқталари вилоят аҳолиси ҳамда ҳудудга ташриф буюрган сайёҳлар учун Интернет хизматидан фойдаланиш имкони кенгайтирмоқда.
“Ўзкомназорат” инспекцияси Хоразм вилояти ҳудудий шуъбаси томонидан мазкур Wi-Fi ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ижобий баҳоланган ва қўшимча тавсиялар берилган.