platina.uz

Козим Тўлаганов лавозимидан кетди

У Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

Жамият
11 сентябрь, 21:47
Козим Тўлаганов лавозимидан кетди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Козим Тўлаганов лавозимидан озод этилди.

Тўлаганов бу лавозимга 2023 йил январ ойида тайинланган эди.

Унинг ўрнига Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Сирожиддин Эшқувватов тайинланди.

Platina.uz манбаси хабарига кўра, Козим Тўлаганов Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши ННТ раиси лавозимига тайинланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+