Янгийўлдаги ёғ-мой корхонасига иш қўзғатилиб, чора кўрилди

10 тоннадан зиёд совун тасдиқланган график режаси асосида муддатлар ва ҳажмларда биржага қўйилиши кўрсатилган бўлсада, маҳсулот умуман сотувга чиқарилмаганлиги аниқланган. 

Жамият
10 сентябрь, 10:40
Янгийўлдаги ёғ-мой корхонасига иш қўзғатилиб, чора кўрилди

Рақобат қўмитаси "Yangiyo‘l yog‘-moy" нисбатан тегишли чора қўллади. Бунга унинг манипуляция ҳаракатлари сабаб бўлган. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган  Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.

Мониторнинг ўтказиш натижасида, “YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖ томонидан 2024 йил февраль ойида биржа савдоларига  10 тоннадан зиёд 250 млн сўмга яқин совун маҳсулоти тасдиқланган график режаси асосида муддатлар ва ҳажмларда қўйилиши кўрсатилган бўлсада, ушбу маҳсулот умуман сотувга чиқарилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.

 Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 311-банди 18-хатбошисида, “Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш” ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “YANGIYO‘L YOG‘-MOY” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+