Ўзбекистон қирғизларни ажойиб камбек билан доғда қолдирди

Иккинчи учрашувини сафарда ўтказган миллий терма жамоамиз иродали ўйин намойиш қилди.

Спорт
10 сентябрь, 20:50
Ўзбекистон қирғизларни ажойиб камбек билан доғда қолдирди

Бугун ЖЧ-2026 Осиё саралаши 3-босқичи 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон устидан сафарда иродали ғалаба қозонди.

Ўйинда ҳисобни 15-дақиқада мезбонлар очганига қарамай, орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас, Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. 35-дақиқада қирғизлар яна олдинга чиқиб олганди, бўлим якунида Алиқулов ҳисобни 2:2 қилди.

Иккинчи бўлимда жамоалар бироз эҳтиёткор ҳаракатланган бўлса-да, Ўзбекистон МТЖ ҳужумларини тиндирмади. Шундай ҳужумлардан бири ажойиб комбинация билан голга айланди.

72-дақиқада Элдор Шомуродов ўнг қанондан ёриб кириб, ортида турган Ўруновни кўра олди ва пас узатди. Остон эса жарима майдони ичида олдидан чиққан бир неча ҳимоячини алдаб, ўткир бурчакдан рақиб дарвозасини нишонга олди.

А гуруҳининг бошқа ўйинида КХДР ва Қатар майдонга тушди. Ўйинда жанговар дуранг қайд этилди – 2:2. Ҳозирча гуруҳда Ўзбекистон 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

ЖЧ-2026, Осиё саралаши, 3-босқич, А гуруҳи, 2-тур

Қирғизистон - Ўзбекистон 2:3
Голлар: Кожо 15, Абдураҳмонов 35 - Шомуродов 17, Алиқулов 45, Ўрунов 72

А гуруҳидаги вазият
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+