platina.uz

Олти турдаги музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали”ва “Пломбир” каби маҳсулотлар умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Жамият
10 сентябрь 2024 йил
Олти турдаги музқаймоқларда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди

Рақобат қўмитаси ўтказган назорат харидида 7 турдаги музқаймоқдан 6тасида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди.

Назорат тадбирида “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди.

1. Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг тасарруфидаги Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси лабораториясининг хулосасига кўра, музқаймоқ қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланганлиги сабабли бактериологик кўрсаткичлари бўйича СанПин 0366-19 талабларига номувофиқ деб топилди.

2. “ТЕХНОСТАНДАРТ НЕО” МЧЖнинг аккредитациядан ўтган лабораторияси хулосасига кўра, қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли” каби турдаги маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги яъни, белгиланган меъёр 14,5 - 17,5 % ўрнига 37,7 -38,1 % эканлиги маълум бўлди, “Олма мевали” пломбир маҳсулотида эса аксинча сахароза миқдори меъёрдан камлиги аниқланди.

3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг маҳсулот маркировкаси (қадоғи) бўйича берган хулосасига кўра, қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали” ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотларда истеъмолчига тегишли бўлган 10 га яқин зарур маълумотлар тақдим этилмаган.

Мазкур ҳолатда МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали”ва “Пломбир” каби турдаги маҳсулотлари таркиби ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Шунингдек, ўрганиш давомида ушбу музқаймоқларнинг қадоғида “Музқаймоқни истеъмол қилиш вазнингизни камайтиришда, иммунитетни ошириш ва стрессдан чиқишда ёрдам беради, шунингдек, яхши кайфият тақдим этади” деган маънодаги ёзувларини тасдиқловчи ҳеч қандай хулосалар мавжуд эмаслиги аниқланди, дейилади қўмита маълумотида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+