platina.uz

Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади

Мамлакат бош вазири болаларнинг гаджетлардан воз кечишларини ва спорт билан шуғулланишларини исташини айтган.

Жаҳон
10 сентябрь, 18:30
Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади

Австралия Бош вазири Энтони Албаниз 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланишини айтди. Энг кам ёш чегараси ҳали белгиланмаган, аммо у 14 ёшдан 16 ёшгача бўлиши кутилмоқда.

Албаниз бу йил болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чеклаш учун федерал қонунлар киритилиши ҳақида огоҳлантирди. Австралия бош вазири бу платформаларнинг ёшларга таъсирини катта хавф деб атади.

Албанизнинг сўзларига кўра, болаларнинг бундай сайтларга кириши учун минимал ёш ҳали белгиланмаган, бироқ у 14 ёшдан 16 ёшгача бўлиши мумкин. Бош вазир 16 ёшли чегарани маъқул кўришини айтган.

Келгуси ойларда ёшни текшириш синовлари бўлиб ўтади, аммо таҳлилчилар ёш чегарасини жорий этишнинг техник имкониятига шубҳа қилишади.

Бош вазир болаларнинг гаджетлардан воз кечишларини ва спорт билан шуғулланишларини исташини айтган.

Ушбу ташаббуснинг мақсади, шунингдек, ёш австралияликларга ҳақиқий одамлар билан ҳақиқий тажриба беришдир. У ижтимоий тармоқларни фалокат деб атади, бунинг натижасида болалар кейинчалик руҳий муаммоларга дуч келишади.

Австралиянинг консерватив мухолифат етакчиси Питер Даттон ёш чегарасини жорий этишни қўллаб-қувватлашини айтган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+