Шаҳина Йигиталиева кумуш медални қўлга киритди

15 ёшли Йигиталиева Ўзбекистон паралимпия жамоасидаги энг ёш спортчи саналади. 

Спорт
7 сентябрь, 9:04
Шаҳина Йигиталиева кумуш медални қўлга киритди

15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. 

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф46 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳина Йигиталиева 43.12 метр натижа билан делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этди.

Қайд этиш лозимки, Шаҳина Йигиталиева делегация таркибидаги энг ёш спортчи ҳисобланади. 

Истеъдодли пара атлетимиз 2008 йил 16 октябрда таваллуд топган.

Афсуски, ушбу йўналишда қатнашган яна бир спортчи Розия Эргашева 35.98 метр натижа билан 9-ўринни эгаллади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+