Рўза Қўзиева кумуш медал соҳибига айланди

Спортчи ўз чиқишида 147 кг тошни кўтара олди. 

Спорт
7 сентябрь, 16:25
Рўза Қўзиева кумуш медал соҳибига айланди

Рўза Қўзиева Ўзбекистон делегациясига навбатдаги кумуш медални келтирди. 

Пара пауэрлифтингчиларимиз ҳам Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокига муносиб ҳисса қўшишмоқда. 

-73 кг вазн тоифасида қатнашган Рўза Қўзиева кумуш медалга сазовор бўлди. Спортчи ўз чиқишида 147 кг тошни кўтара олди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 10 та олтин, 9 та кумуш ва 6 та бронзага етди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+