Ўзбекистон паралимпия ўйинларида ўнинчи олтин медални қўлга киритди
Нурхон Қурбонова найза улоқтиришда 21.12 метр натижа қайд этиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Спорт
7 сентябрь, 14:45
Нурхон Қурбонова – Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди.
Пара енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова Ф54 классида найза улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.
Янада аҳамиятлиси, у мусобақада 21.12 метр натижа қайд этиб, янги жаҳон рекордини ҳам ўрнатишга эришди.
Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 10 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронзага етди.
Телеграмда кузатиб боринг!