platina.uz

Павел Дуров Телеграмдаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

"Яқин атрофдаги одамлар" функцияси тасдиқланган компанияларни қидириш учун "Яқин атрофдаги бизнес" билан алмаштирилади. 

Жаҳон
7 сентябрь, 10:24
Павел Дуров Телеграмдаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

Тергов сабабли Франциядан чиқиб кетиш тақиқланган Телеграм бош директори Павел Дуров платформа хизматларидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди ва мессенжернинг модерация қоидалари яхшиланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, фирибгарлар томонидан фойдаланилган "Яқин атрофдаги одамлар" функцияси яқин атрофдаги тасдиқланган компанияларни қидириш учун "Яқин атрофдаги бизнес" билан алмаштирилади.

Телеграм, шунингдек, мақолалар яратиш хизмати Telegraph'га янги суратларни юклашни ҳам тақиқлади.

2019 йилда тақдим этилган "Яқиндаги одамлар" функцияси яқин-атрофдаги фойдаланувчиларни уларнинг жойлашувини кўрсатиш орқали топиш имконини берарди.

Павел Дуровнинг сўзларига кўра, фойдаланувчиларнинг 0,1% дан камроғи ундан фойдаланган, аммо "ботлар ва фирибгарлар билан" муаммолар пайдо бўлган.

Унинг ўрнига ишга туширилган "Яқиндаги бизнес" функцияси ишончли компаниялар маҳсулотлари билан тезда танишиш ва тўловларни амалга ошириш имконини беради.

Telegraph нашриёт воситаси 2016 йилда ишга туширилган. Хизматдан фойдаланиб, сиз матнлар, фотосуратлар ва видеоларни таҳрирлашингиз ва нашр қилишингиз мумкин. Павел Дуров ушбу хизматдан "аноним ташриф буюрувчилар томонидан суиистеъмол қилинганини" айтди.

"Телеграм фойдаланувчиларининг 99,99 фоизи жиноятга алоқаси бўлмасада, ноқонуний фаолият билан шуғулланган 0,001 фоизи бутун платформага ёмон обрў қўйиб, миллиардга яқин фойдаланувчиларимиз манфаатларига таҳдид солмоқда", — дейди Павел Дуров.

Францияда август ойи охирида ушланган Павел Дуров кеча илк баёнот билан чиққанди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+