Учқун Қуранбаев Ўзбекистонга олтинчи бронзани тақдим этди
Спортчи Токио татамиларида кечган Паралимпия баҳсларида олтин медалга эга чиққан эди.
Спорт
6 сентябрь, 22:19
Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалини қўлга киритди.
Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалига сазовор бўлди. Ж2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда курашган спортчи учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратиб, бронза медали соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Қуранбоев Токио татамиларида кечган Паралимпия баҳсларида олтин медалга эга чиққан эди.
Шунинг билан, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил қилмоқда.