Сафия Бурхонова кумуш медалга эга чиқди
Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар ҳозирча 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил қилмоқда.
Спорт
6 сентябрь, 14:20
Сафия Бурхонова Паралимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бугунги кунини муваффақиятли бошлади.
Пара енгил атлетикачи Сафи Бурхонова Ф12 классида ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди. Спортчи мусобақада 14.12 метр натижа қайд этди.
Шунинг билан, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил қилмоқда.