Россия бош вазири Ўзбекистонга келади
Ташриф давомида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтади.
Россия Бош вазири Михаил Мишустин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россиянинг республикадаги элчиси Олег Малгинов маълумот берди.
"Албатта, муносабатларимиз ривожи ҳақида гапиришга тайёрман, айниқса, ҳозир муҳим воқеа – бу Бош вазирнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи кутилаётгани учун хурсандман", деди Малгинов "Известия" нашрига.
Унинг қўшимча қилишича, ташриф давомида ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилиши бўлиб ўтади. Қайд этилишича, музокараларда миграция оқимини нормаллаштириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва туризмни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Россия президенти Владимир Путин ҳам Ўзбекистонга келганди.
Телеграмда кузатиб боринг!