Ўзбекистон Паралимпия ўйинларида энг яхши натижасини янгилади
Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўққизинчи олтин медални тақдим қилди.
Толиббой Йўлдошев – Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди.
Пара енгил атлетикачи Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўққизинчи олтин медални тақдим қилди. Ф37 классида диск улоқтириш секторида иштирок этган спортчи 57.28 метр натижа билан фаолиятидаги энг яхши кўрсаткични қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Темурбек Гиязов ўз номини Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. Т64 классида баландликка сакраш дастурида иштирок этган спортчи 2.03 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронзага етди. Ўзбекистон медаллар сифати бўйича энг яхши натижасини янгилади.