Кумушхон Ходжаева кумуш медалга сазовор бўлди
У финалда япониялик Жунко Хиросега имкониятни бой берди.
Спорт
6 сентябрь 2024 йил

Кумушхон Ходжаева Паралимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳибига айланди.
Паралимпия ўйинларида ўзининг энг яхши натижасини янгилаб улгурган Ўзбекистон делегациясининг тарихий ғалабалари янада кўпаймоқда. Пара дзюдочимиз Кумушхон Ходжаева Ж2 классининг -57 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз финалда япониялик Жунко Хиросега имкониятни бой берди.
Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 9 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронзага етди.
Олдинда яна бир қатор ўзбекистонликлар медаллар учун кураш олиб боришади.