Ўзбекистон Шимолий Кореяни мағлуб этди
Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2026 3-саралаш босқичида дастлабки ўйинини ўтказди.
Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё қитъаси 3-саралаш босқичида Ўзбекистон ва Шимолий Корея термалари майдонга тушди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида Жалолиддин Машарипов чиройли гол билан ҳисобни очди. Меҳмонлар фойдасига 40-дақиқада пеналти белгиланганди, аммо дарвозабонимиз Ўткир Юсупов уни қийинчиликсиз ушлаб олди.
Иккинчи бўлимда корейслар ўйинни кучайтиришди, бироқ бу уларга камлик қилди. Шу тариқа терма жамоамиз дастлабки 3 очкосини қўлга киритди.
Энди 10 сентябр куни 2-турда Ўзбекистон қўшни Қирғизистонга сафар қилади.
ЖЧ-2026, Осиё саралаши, 3-босқич, 1-тур
Ўзбекистон - КХДР 1:0
Гол: Жалолиддин Машарипов 20.