Филиппин осмонида астероид ёниб кетди
Астрономик жисм пойтахт Маниладан бир неча юз километр узоқликда қайд этилган.
Жаҳон
5 сентябрь, 9:20
Филиппинда улкан астероид тасвирга тушди. Унинг атмосферага киргач, ҳавода ёнаётгани акс этган ҳолатлар тарқалди.
4 сентябрь, чоршанба куни диаметри тахминан 1,5 метр бўлган 2024 RW1 астероиди Филиппин узра Ер атмосферасига кириб келди. Унинг парвози видеога олинган, деб хабар беради New Sciencist.
Нашрнинг ёзишича, булутли об-ҳаво туфайли астрономлар астероидни осмон бўйлаб ёрқин милтиллашдан бир неча соат олдин пайқашган.
NASA'нинг мувофиқлаштириш бошқармаси ижтимоий тармоқларда астероид "Ер атмосферасига хавфсиз тарзда таъсир қилгани" ҳақида хабар берди.