Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда

Бугун каттагина астероид Ер сайёрасига жуда яқин учиб ўтади.

Жаҳон
12 июнь 2023 йил
Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда

Диаметри 500 метрдан катта 1994 XD астероиди Ердан 3,1 млн. км. узоқликда учиб ўтади. Бу ҳақда М. В. Келдиш номидаги амалий математика институти хабар бермоқда.

“2023 йил 12 июнь куни диаметри 500 метрдан катта потенциал хавфли астероид 1994 XD (488453) Ерга яқинлашади. Астероид 3,1 миллион  километр узоқликда учиб ўтади. Бу масофа Ой ва Ер ўртасидаги масофадан 8 баравар катта”, дейилади хабарда. 

Таъкидлаш керак, мазкур само объекти илк марта 1994 йил 1 октбярда Китт-Пик расадхонаси ходимлари томонидан Spacewatch(Steward Observatory, Kitt Peak-Spacewatch)ни кузатиш пайтида аниқланган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+