platina.uz

Украинада бир пайтнинг ўзида беш йирик амалдор истеъфога чиқди

Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам кетиши мумкин. Унинг ўрнини ўринбосари Андрей Сибига эгаллаши кутиляпти. 

Жаҳон
4 сентябрь, 9:40
Украинада бир пайтнинг ўзида беш йирик амалдор истеъфога чиқди

Украинада бирданига беш йирик амалдор истеъфога чиқмоқда. Бу ҳақда "РБК Украина" хабар берди.

Унда ёзилишича, “3 сентябрь куни Олий Рада қуйидаги шахслардан истеъфога чиқиш тўғрисида расмий хатлар олди:

- Украинанинг стратегик саноат вазири Камишин О.М.;
- Украина адлия вазири Малюска Д.Л.;
- Украина атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар вазири Р.А.
- Украина Бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина;
- Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири Ирина Верешчук.

Шунингдек, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам истеъфога чиқиши мумкин.

Президент Владимир Зеленский ўзининг кечки мурожаатида Вазирлар Маҳкамаси учун маълум кадрлар қарорлари аллақачон тайёрланганини айтди.

Президент девонида ҳам ўзгаришлар бўлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+