Сервер Ибрагимов паралимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритди
Спортчи 50 метрдан тўппончадан отиш дастурида 215.3 балл жамғариб, иккинчи поғонадан жой олди.

Сервер Ибрагимов Ўзбекистон делегациясига навбатдаги кумуш медални тақдим қилди.
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида делегация ғазнаси яна бир медаль билан бойиди.
Маҳоратли пара ўқ отувчи Сервер Ибрагимов кумуш медални қўлга киритди. У П4 классида 50 метрдан тўппончадан отиш дастурида 215.3 балл жамғариб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Бу унинг фаолиятида Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медаль бўлди.