Қўшработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
Тармоқда у айрим ходимларни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалган.
Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевга жазо берилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Интернет тармоғида Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевнинг айрим ходимларни ҳақорат қилганлиги юзасидан аудио ёзув эълон қилинди.
Мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилган.
"Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қўшработ тумани ҳокими Шакарбоев Дилшод Давроновичга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди" дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Дилшод Шакарбоев Қўшработ туманига 2022 йил ёзида раҳбар этиб тайинланган. У аввал Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият олиб борган.
Телеграмда кузатиб боринг!