Нурхон Қурбонова — уч карра Паралимпия ўйинлари совриндори
Ўзбекистонлик спортчи ядро улоқтириш дастурида 7.75 метр натижа қайд этди.
Спорт
2 сентябрь 2024 йил

Нурхон Қурбонова уч карра Паралимпия ўйинлари совриндорига айланди.
Пара енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларидаги учинчи медалига сазовор бўлди.
Ф54 классида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчи ҳозир якунланган ядро улоқтириш дастурида 7.75 метр натижа қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди.