Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди
Бахтиёр Ибрагимов 2019-2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон пойтахтига келди.
Ўзбекистоннинг янги элчиси 51 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Россия ташқи савдо академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) марказий аппаратида бошлаган. У ерда етакчи, бош мутахассис, вазир ёрдамчиси, бош бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2001 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишга юборилган.
Хорижий хизмат сафаридан қайтгач, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қошидаги иқтисодий тузилмаларда, Вазирлар Маҳкамасида шўъба мудири сифатида фаолият юритган.
2019-2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.