Ўзбекистон яна бир олтин ва бронза медални қўлга киритди
Қудратуллахон Маъруфхўжаев ҳамда Толиббой Йўлдошев ядро улоқтириш бўйича муваффақият қозонди.
Спорт
31 август 2024 йил

Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон яна икки медални қўлга киритди.
Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Ф37 классида ядро улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди.
Ушбу йўналишда олтин ва бронза медалларни икки нафар спортчи – Қудратуллахон Маъруфхўжаев ҳамда Толиббой Йўлдошев қўлга киритди.
Қудратуллахон Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпионликни тантана қилган бўлса, 15.24 метр натижа қайд этган Толиббой Йўлдошев бронза медалга сазовор бўлди.