platina.uz

Путин 3 сентябр куни Мўғулистонга боради

Мўғулистон Халқаро жиноят суди юридикциясини тан оладиган мамлакатдир. Ушбу ташкилот Путинни ҳибсга олишга ордер берган. 

Жаҳон
30 август, 10:00
Путин 3 сентябр куни Мўғулистонга боради

Кремл 3 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин Мўғулистон раҳбарининг таклифи билан ушбу мамлакатга боришини маълум қилди.

Агар ташриф амалга ошса, бу Путиннинг Гаагада Халқаро жиноий суднинг қамоқ ҳақидаги қароридан сўнг Рим статусини имзолаган мамлакатга биринчи ташрифи бўлади.

ХЖСга аъзо давлатлар расмий равишда буйруқни бажаришга мажбурдирлар; Масалан, 2023 йилда Путин қамо хавфи сабаб БРИКС саммитида Жанубий Африкага бормаганди. Ўшанда ЖАР томондан расмий равишда Путиндан келмасликни сўраган.

Ўшандан бери Путин халқаро суд юридикциясини тан олмайдиган давлатларга ташриф буюрди, бироқ Мўғулистон унга қўшилиш жараёнини 2002 йилда якунлаган.

Мўғулистон денгизга чиқа олмайди ва фақат Россия ва Хитой билан чегарадош, бу Путинни ҳибсга олиш ва экстрадиция қилиш ҳақидаги эҳтимолий фаразни қийинлаштиради.

Ҳозирда икки томон ҳам халқаро суд қарори бўйича лом-лим демаган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+