Паралимпия ўйинлари: Муслима Одилова ва Зиёдахон Исоқова совриндорларга айланди
Сузиш ва таэквандо баҳсларида битта бронза ва кумуш медаллари қўлга киритилди.
Ўзбекистон паралимпия ўйинларида иикки медални ққўлга киритди.
Аёллар ўртасида С13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўз ниҳоясига етди.
Аҳамиятлиси, ушбу масофада кураш олиб борган пара сузувчимиз Муслима Одилова ҳал қилувчи баҳсда маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегация ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди.
Эътиборли жиҳати, бу Муслима Одилова учун фаолиятидаги иккинчи Паралимпия ўйинлари медали ҳисобланади. Пара сузувчи бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага кўтарилган ва иккита кумуш медални қўлга киритган.
Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Зиёдахон Исоқова финал жангини ўтказди.
Исоқова Перулик Леонор Анжелика Эспиноза Каррансага қарши кечган баҳсда 10:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медални қўлга киритди.