Асила Мирзаёрова - олтин медал соҳиби

Паралимпия рекордини янгилаган Мирзаёрова Ўзбекистонга илк олтинни келтирди. Делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.

Спорт
30 август, 16:19
Асила Мирзаёрова - олтин медал соҳиби

28 йиллик Паралимпиада рекордини янгилаган Асила Мирзаёрова Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим қилди.

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди. Мазкур чемпионлик Асила Мирзаёровага насиб этди.

Т11 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган спортчи 5.24 метр қайд этиб, энг юқори натижани кўрсатди. Яна бир аҳамиятли томони, ушбу кўрсаткич янги Паралимпия ўйинлари рекорди сифатида белгиланди. 

Шу тариқа, делегация ҳисобидаги медаллар ҳозирча 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+