Фанлар академияси президенти Беҳзод Юлдашев вафот этди
У юқори энергиялар физикаси соҳасидаги олим, физика-математика фанлари доктори эди.
Академик Беҳзод Юлдашев 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, юқори энергиялар физикаси соҳасидаги олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик Беҳзод Садикович Юлдашев 2024 йилнинг 28 август куни 79 ёшида вафот этди.
Беҳзод Йўлдошев 1945 йил Тошкент шаҳрида туғилган.
У 1968 йилда ТошДУни тугатган. Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий ходим (1968—83), директор (1990 йилдан) бўлган. Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири (1984—90). Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (2000-2006) сифатида фаолият юритган.
Илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид.