Янги VoWi-Fi технологияси билан мобил алоқа доим барқарор бўлади

VoWi-Fi (Voice over Wi-Fi) технологияси ёрдамида сиз мобил тармоқ сигнали заиф бўлган жойларда ҳам Wi-Fi орқали қўнғироқ қилишингиз ва хабар юборишингиз мумкин.

Жамият
24 август, 12:22
Янги VoWi-Fi технологияси билан мобил алоқа доим барқарор бўлади

VoWi-Fi нима?

VoWi-Fi (Voice over Wi-Fi) технологияси ёрдамида сиз мобил тармоқ сигнали заиф бўлган жойларда ҳам Wi-Fi орқали қўнғироқ қилишингиз ва хабар юборишингиз мумкин.

VoWi-Fi кимлар учун фойдали?

Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун: агар сиз зич қурилган ҳудудда яшасангиз ва мобил сигнал яхши етиб бормаса, VoWi-Fi технологияси ёрдамида қўнғироқларнинг барқарор сифатини таъминлашингиз мумкин. Юқори сифат уйингиздаги Wi-Fi орқали таъминланади.

Шаҳардан узоқда бўлганлар учун: энди мобил алоқа сигнали заиф бўлган жойларда ҳам сиз VoWi-Fi хизматидан фойдаланган ҳолда, Интернет ёрдамида барқарор алоқа ўрнатишингиз мумкин.

VoWi-Fi қандай уланади?

UZTELECOM’нинг VoWi-Fi хизматига уланиш жуда осон. Бунинг учун фақатгина ушбу технологияни қўллаб-қувватлайдиган смартфон ва Wi-Fi тармоғи керак бўлади. Телефонингиз созламаларидан VoWi-Fi функциясини ёқинг ва исталган жойда алоқа сифатидан баҳраманд бўлинг.

UZTELECOMнинг VoWi-Fi хизмати орқали қўнғироқларни амалга оширинг ва доим алоқада қолинг!

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+