platina.uz

Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди

У гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашишда кўмаклашади.

Жамият
23 август, 9:16
Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили бўлди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди.

"Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинлаш орқали Ўзбекистон тарихида яянги саҳифа очдик.

Бу гап қоғозда эмас, жамиятимиздаги чуқур ўзгаришлар рамзидир" дея таъкидлаган Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Келдиёрова Олимпиадада Ўзбекистонга илк олтинни келтирганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+