Актёр Ален Делон вафот этди

У ўтган асрда "Рокко ва унинг биродарлари", "Ёрқин қуёшда", "Самурай" филмлари орқали танилганди. 

Маданият
18 август, 12:00
Актёр Ален Делон вафот этди

Франциялик актёр Ален Делон 88 ёшида вафот этди. 

Театр ва кино актёри, режиссёр ва сценарий муаллифи Ален Делон "Рокко ва унинг биродарлари" (1960), "Ёрқин қуёшда" (1960), "Самурай" (1967) фильмларидаги роллари билан танилган. 

1980 йилда собиқ иттифоқ ижодкорлари ишлаган "Теҳрон-43" фильмида суратга тушган.

Делон "Бизнинг тарих" фильми учун Цезар мукофоти лауреати ва Халқаро Берлин кинофестивалининг фахрий мукофотини олган.

 2019 йилги Канн кинофестивалида у кинога қўшган ҳиссаси учун  "Олтин палма япроғи" мукофотини қўлга киритганди. 

Делон оғир касалликка чалинган, ҳатто 2022 йилда у эвтаназия қилиниши бўйича хабарлар пайдо бўлганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+