platina.uz

Сенат Конституцияга зид қонун лойиҳасини қайтариб юборди

Лойиҳада "ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини обрўсизлантириш мақсадида" уларнинг тасвирларини тарқатганлик учун 15 суткагача қамоқ жазоси ҳам назарда тутилганди. 

Сиёсат
16 август, 11:48
Сенат Конституцияга зид қонун лойиҳасини қайтариб юборди

Олий Мажлис Сенати ИИВ ташаббуси билан илгари сурилган ҳуқуқ-тартибот идораларини тасвирга олиб тарқатганлик учун жазо лойиҳасини ходимларни тасвирга олишни тақиқлаш бўйича лойиҳани қайтарди.

Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинган.

Ушбу лойиҳада "ходимларни обрўсизлантириш мақсадида" уларнинг тасвирларини тарқатганлик учун 15 суткагача қамоқ жазоси ҳам назарда тутилганди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа аввал Қонунчилик палатасида ҳам кўриб чиқилганди.

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 195−2-моддани киритишни таклиф қилган, унга кўра ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариши вақтида олинган сурат ва видеоларни уларни обрўсизлантириш ёки ҳақорат қилиш мақсадида интернетда жойлаштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида (1 декабрдан — 17 миллион сўм) жарима солишга ёки 15 суткагача қамоққа олишга сабаб бўлади.

2022 йилнинг март ойида эса Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг розилигисиз фаолияти акс этган фотосуратлар ва видеоларни интернетда жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилиб чиққанди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+