platina.uz

Инсон организмида кескин ўзгаришлар бўладиган ёш чегаралари маълум қилинди

Тадқиқотларга кўра бу 44 ва 60 ёшдир.  40 ёшдан ошган одамларда юрак-қон томир касалликлари, тери ва мушакларнинг ҳолати ўзгара бошлайди. 

Жамият
15 август, 10:39
Инсон организмида кескин ўзгаришлар бўладиган ёш чегаралари маълум қилинди

АҚШнинг Стенфорд тиббиёт институти олимлари инсон организмида тез ўзгаришлар қайси ёшдан кейин бошланишини аниқлади.

Nature Aging журналида чоп этилган тадқиқотда 25 ёшдан 75 ёшгача бўлган 108 киши иштирок этди.

Иштирокчилар бир неча йил давомида бир неча ойда бир марта қон ва бошқа тестларни ўтказдилар. Олинган маълумотлар олимларга 135 мингдан ортиқ турли молекулалар ва микроблардаги ёшга боғлиқ ўзгаришларни кузатиш ва деярли 250 миллиард турли хил маълумотлар нуқталарини тўплаш имконини берди.

Натижалар шуни кўрсатдики, кўпчилик молекулалар ва микроблар даражаси аста-секин эмас, балки кескин ўзгаради. Инсон ҳаётида соғлиққа таъсир қиладиган тез ўзгаришларнинг икки даври аниқланди: бу 44 ёш ва 60 ёш.

Олимларнинг фикрига кўра, 40 ёшдан ошган одамларда юрак-қон томир касалликлари, тери ва мушакларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган молекулалар сонида сезиларли ўзгаришлар кузатилган.

60 ёшдан ошган одамларда карбонгидрат ва кофеин алмашинуви, иммунитетни тартибга солиш ва буйраклар фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар қўшилди.

Тадқиқот нега баъзи касалликлар хавфи ёш ўзгариши билан кескин ошишини тушунтиради. Улар орасида Алцгеймер касаллиги ва деманснинг бошқа турлари мавжуд.

Шу билан бирга, олимлар ушбу ёшда тўсатдан ўзгаришларга нима сабаб бўлганини аниқлай олмадилар. Улар бу борадаги изланишларини давом эттириш ниятида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+