platina.uz

Рақобат қўмитаси рекламалар бўйича телеканалларга кўрсатма юборди

Реклама қонунчилигига амал қилмаганларга молиявий санкциялар қўлланилиши маълум қилинган. 

Жамият
13 август, 10:41
Рақобат қўмитаси рекламалар бўйича телеканалларга кўрсатма юборди

Рақобат қўмитаси телеканалларга реклама қонунчилиги бўйича кўрсатма юборди.

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қўмита томонидан рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборилди.

Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.

"Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, Қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан молиявий санкциялар қўлланилишини маълум қиламиз" дейилади қўмита хабарида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+