ЖССТ Оропуш вируси бўйича хавотирли баёнот берди
Ушбу вирус Куба, Италия ва Испанияда қайд этилди. Касалликка қарши вакцина ҳали яратилгани йўқ.
Ҳашаротлар чақиши орқали юқадиган Оропуш вируси авж олган жойларда сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун жиддий хавф туғдирмоқда.
Global News маълумотларига кўра, потенциал ҳалокатли касаллик бўлган Оропуш иситмаси майда чивинлар ва бошқа ҳашоротлар орқали тарқалади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вируснинг авж олаётгани ҳақида маълумот берди. Зика ва данг иситмаси каби касалликлар оиласига мансуб вирусга қарши бугунги кунда ҳеч қандай вакцина мавжуд эмас.
Вирус анъанавий равишда Марказий ва Жанубий Америкада тарқалганди, аммо бу йил у Куба, Италия ва Испания каби янги жойларга ҳам қайд этилди.
25 июль куни Оропуш иситмаси билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолатлари қайд этилди. Қурбонлар соғлиғи ёмон бўлмаган икки ёш бразилиялик аёл эди.
ЖССТ вируснинг Куба каби машҳур сайёҳлик жойларида тарқалиши сайёҳлар учун потенциал хавфли эканлигини таъкидлаган. Яъни сайёҳлар учун ушбу вирус потенциал хавф бўлиб қолмоқда.