Олимлар қаришни секишлаштиришнинг янги йўлини топдилар
Бунинг учун ортиқча калорияли маҳсулотлар истеъмолини чеклаш ва режали тарзда овқатдан тийилиш керак, дейли улар.
Nature Cell Biology журнали Франциянинг бир қатор университетларида ўтказилган қариш жараёнини секинлаштирувчи тадқиқотни чоп этди.
Француз тадқиқотчиларининг фикрига кўра, калория истеъмолини камайтириш ва режали очлик бунинг асосий омили саналади.
Бу олимларнинг фикрига кўра, организмдаги баъзи моддалар, масалан, спермидин даражасини оширади ва аутофагия деб аталадиган жараённи фаоллаштиради (қаришни олдини олишда асосий роль ўйнайдиган ҳужайра таркибий қисмларини қайта ишлаш).
Бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай тирик организм ҳужайраларининг барқарорлиги ва омон қолишини оширадиган механизм номланади.
"Турли даврларда рўза тутган мустақил кўнгиллилар гуруҳида 4-5 кундан сўнг уларнинг спермидин даражаси тахминан 50% га ошди ва узоқ давом этган очлик пайтида ҳам юқори бўлиб қолди", дейди олимлар.
Олимлар ортиқча овқатланиш ёшга боғлиқ касалликларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
2018 йилда бир гуруҳ америкалик олимлар овқатланиш оралиғини ошириш умумий саломатлик кўрсаткичларини яхшилайди ва умр кўриш давомийлигини оширади дея маълум қилганди.
Қаришни секинлаштириш учун TXNIP деб аталадиган оқсилдан воз кечиш керак, дейди Гейделбергдаги Германия саратон тадқиқот маркази олимлари. Улар TXNIP одамлар ва ҳайвонларнинг яшаш даврида таъсир қилиб, қариш жараёнини тезлаштиришини аниқладилар. Кекса одамларнинг ҳужайралари ушбу оқсилни сезиларли даражада кўпроқ ишлаб чиқариши аниқланди.