Баҳодир Жалолов икки карра олимпиада чемпионига айланди
Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 8 тага етди.
Спорт
11 август, 7:44
Бокс бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг финал баҳсида боксчи Баҳодир Жалолов +92 кг вазн тоифасида испаниялик Айюб Гадфага қарши рингга кўтарилди.
Жалолов чемпионлик жангида рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Баҳодир Жалолов ҳаваскордан профессионал боксга ўтганини эълон қилди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.
Шулардан бешта олтин медал боксчиларга тегишлидир.