Бокс. Баҳодир Жалолов рақибини нокаутга учратиб, жаҳон чемпионига айланди
Баҳодир Жалолов ҳам рақибини мағлуб этиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига учинчи олтин медални келтирди ва ЖЧ ғолиби сифатида 200 минг АҚШ доллари пул мукофотига эга чиқди.
Спорт
13 май 2023 йил
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учинчи олтин медални келтирди.
У финал баҳсида кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилди. Биринчи раунддаёқ рақибидан яққол устунлик қилган 28 ёшли Жалолов, нокдаун эвазига турнирнинг олтин медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, эртага 14 май куни ўзбекистонлик яна 4 нафар боксчи финал жангида рингга чиқишади.