Абдумалик Халоков ҳам олимпиада чемпиони бўлди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди. 

Спорт
11 август, 1:07
Абдумалик Халоков  ҳам олимпиада чемпиони бўлди

Абдумалик Халоков Ўзбекистон делегациясига еттинчи олтин медални тақдим этди.

 Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, жаҳон чемпиони Абдумалик Халоков совринлари орасига ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини ҳам қўшиб қўймоқда. 

Бухоролик спортчи чемпионлик жангида Қирғизистон вакили Мунарбек Сеитбек ўғлини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ушбу муваффақиятдан кейин Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+