Шавкат Мирзиёев Остонадаги нутқида муҳим таклифлар билан чиқди

Ўзбекистон раҳбари  Марказий Осиё давлатлари ID-карталари ўзаро тан олинишини, хавфсизлик ва барқарорлик концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. 

Жамият
9 август, 14:43
Шавкат Мирзиёев Остонадаги нутқида муҳим таклифлар билан чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади. Унда президент халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, туризм ва бошқа масалаларда таклифларни илгари сурди. 

Президентга кўра, "Марказий Осиё ўзининг геосиёсий жойлашуви туфайли глобал ишонч инқирози ва можаролар кескинлашувининг барча салбий оқибатларини тўлиқ бошдан кечирмоқда.

Украина атрофида ва Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмоқда. Анъанавий савдо ва транспорт занжирлари бузилди. Биз санкциялар сиёсатининг асирига айландик, логистика харажатлари сезиларли даражада ошди, инфляция босими кучаймоқда. Жаҳон капитал бозорида имкониятлар қисқармоқда, протекционизм кучайиб, янги-янги тўсиқлар пайдо бўлмоқда".

Шавкат Мирзиёев Ташқи сиёсат идоралар томонидан стратегик ҳужжат – Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблашини билдирган. 

Мамлакатлар Бош вазирлари ўринбосарлари даражасида Иқтисодий кенгаш – мунтазам равишда учрашувларни йўлга қўйишни таклиф  этилди. 

Глобал иқлим ўзгариши оқибатлари мамлакатларнинг ҳар бирида сезилмоқда. Ҳарорат кўтарилиши, музликлар эриши, тошқинлар, қурғоқчиликлар, чанг бўронлари ва бошқа кўплаб табиат ҳодисалари жиддий талафотлар етказишда давом этмоқда.

"Жорий йилнинг ноябрь ойида Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Иқлим саммити давомида мамлакатлар ягона позиция билан чиқишлари мумкин" деди Ўзбекистон президенти.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ID-карталари ўзаро тан олинишини таклиф этди. 

"Туризм сектори минтақавий ҳамкорликнинг янги драйверига айланиб бормоқда. 

Туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа”  тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қиламиз" дея таъкидлайди Мирзиёев.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+