Ҳасанбой Дўсматов ҳам олтин медалга сазовор бўлди
У икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони шарафига муяссар бўлган илк ўзбек боксчисига айланди.
Спорт
9 август, 2:01
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони шарафига муяссар бўлган илк ўзбек боксчисига айланди.
Дўсматов чемпионлик жангида мезбон боксчи Билал Беннамани мағлуб этиб, делегацияга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медалини тақдим этди.
Бу Ўзбекистон делегацияси учун 3-олтин медал саналади.
Аввалроқ Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритганди.