platina.uz

"Royal" анор шарбати сифат талабларига мос эмас деб топилди

Анор шарбати маҳсулоти таркибида 
"Азорубин, E 122" моддаси белгиланган меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган. 

Жамият
1 август, 9:55
"Royal" анор шарбати сифат талабларига мос эмас деб топилди

Афғонистонда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон бозорларида сотилаётган "Royal" бренди остидаги анор шарбати сифат талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ҳамда импорт қилинаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги ўрганилган.

Жумладан, бозорлар ва савдо расталарида сотилаётган "Royal" савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабига қай даражада мос келиши ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, "Royal" савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти тамғаланиши (маркировка) бўйича UzTR.490-022:2017 "Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент"ининг 8, 36, 53 ва 58-бандлари талабларига номувофиқлиги аниқланди.

Аккредитланган синов лабораториясининг хулосасига кўраб "Royal" савдо белгиси остидаги анор шарбати маҳсулоти таркибида
"Азорубин, E 122" моддаси белгиланган меъёрдан ортиқ эканлиги маълум бўлди.

UzTR.490-022:2017 "Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент"нинг 36-бандига мувофиқ, таркибида ранг берувчилар (E122 азорубин, E сариқ хинолин, FSF E110 сариқ "қуёш ботиши", AS E129 қизил мафтункор, 4R E124 понсо ва E102 тартразин) озиқ-овқат маҳсулотлари учун "Таркибида ранг берувчи (ранг берувчилар) мавжуд, улар болаларнинг фаоллигига ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин" деган огоҳлантирувчи ёзув ёзилиши керак.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчилар "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги, "Стандартлаштириш тўғрисида"ги, "Метрология тўғрисида"ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бажармаслик қонун бузилишига олиб келиши тўғрисида огоҳлантирилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+