Шифокор қон босимидан азият чекадиганларда анор шарбати тавсия қилди
Шарбат таркибидаги моддалар, азот оксиди ишлаб чиқариш орқали қон босимини нормаллаштириш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради.
Парҳезшунос Сара Брюгер гипертониядан азият чекадиган беморларни қон босимини пасайтириш учун анор шарбатини ичишга чақирди. Унинг сўзларини Daily Mirror нашри келтирмоқда.
Брюгернинг таъкидлашича, бу ичимлик антиоксидант полифенолларга, жумладан, анор меваси қобиғида жойлашган пуникалагинлар деб аталадиган ноёб моддаларга жуда бой. Диетологнинг сўзларига кўра, бу полифеноллар томирларни кенгайтиради, деворларининг эластиклигини оширади ва қон оқимини яхшилайди.
Буларнинг барчаси қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, диетолог анор шарбати C, Э, К витаминлари, шунингдек, фолий кислотаси, калий, магний ва антиоксидант каротиноидларга бой эканлигини таъкидлади. Ушбу моддалар, шунингдек, азот оксиди ишлаб чиқариш орқали қон босимини нормаллаштириш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Брюгер шунингдек, қондаги холестерин даражасини пасайтириш учун ҳар куни бир стакан анор шарбати ичишни маслаҳат берди.