ҲАМАС раҳбари Эрон пойтахтида ўлдириб кетилди
Теҳронда Исмоил Ҳания Эроннинг янги президенти Масуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида иштирок этган.
Эрон пойтахти Теҳронда ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Хания ўлдирилди.
Ҳаракатнинг ўзи Исроилнинг Теҳрондаги қароргоҳига уюштирган рейд натижасида сиёсий етакчи Исмоил Ҳаниянинг ўлганини тасдиқлади, деб ёзади Mehr агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига асосланиб.
Теҳронда Исмоил Ҳания Эроннинг янги президенти Масуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида иштирок этган, дея аниқлик киритмоқда агентлик.
Қайд этилишича, Исмоил Ҳания ва унинг қўриқчиларидан бири уларнинг қароргоҳига ҳужум қилинганидан сўнг "шаҳидликни қабул қилган", деб хабар беради агентлик.
Ҳаракат қароргоҳга қилинган ҳужумни "хиёнат" деб атади ва айбни "сионистлар"га юклади. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси шунингдек, ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини ва унинг натижалари кейинроқ эълон қилинишини таъкидлади. Исроил томони ҳозирча Фаластин ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбарининг ўлими ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо сектори уруш давом этмоқда. Ғазодаги маҳаллий ҳукуматнинг июнь ойи охиридаги маълумотларига кўра, деярли 38 минг киши ҳалок бўлган.