platina.uz

Венесуэлада президент сайловидан сўнг намойиш ва тартибсизликлар бошланди

Мамлакатни 2013 йилдан буён бошқараётган Николас Мадуронинг мухолифлари кўчага чиқди. 

Жаҳон
30 июль, 10:51
Венесуэлада президент сайловидан сўнг намойиш ва тартибсизликлар бошланди

Венесуэлада Николас Мадуронинг сайловларда ғолиб деб эълон қилинишига қарши норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Венесуэла Марказий сайлов комиссияси душанбага ўтар кечаси амалдаги президент Николас Мадурони сайлов ғолиби деб эълон қилганидан сўнг унинг минглаб кишилар Каракас ва бошқа шаҳарлар кўчаларига чиқиб, норозилик билдиришди.

Полиция ва ҳарбийлар билан тўқнашувлар бошланди.

“Аввалига улар президент Мадуро ўзини ғолиб деб эълон қилганига норозилик билдириш учун бош кўтаришди. Кейин таранглик кучая бошлади, дея хабар беради BBC нашри Каракасдан.

"Минглаб намойишчилар марказга ва президент саройига бир неча километр масофани босиб ўтишди. Кўчаларда машиналар, шиналар, чиқиндилар ёқиб юборилмоқда. Намойишчилар билан қуролланган полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди".

Полиция ва ҳарбийлар президент саройи атрофидаги кўчаларни тўсиб, намойишчиларга пластик ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ гранаталарини ўта бошлади.

Намойишчилар тошлар ва бензин солинган шишалар билан жавоб беришмоқда.

АҚШ ва Лотин Америкасининг қатор давлатлари сайлов натижаларини тан олмади.

Эслатиб ўтамиз, Николас Мадуро 2013 йилдан буён мамлакатни бошқариб келади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+